Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳокимият ходими 500 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушди

Амалдор кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан уй ажратиб бериш эвазига пора олган.

7017views0replies
0

Иллюстрация

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги, кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари миқдорида пул беришини талаб қилган.
Фуқаро Б.Қ. 1200 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
7017views0replies
0

Изоҳлар