«UzNews.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, ҳодиса 18 январь куни тахминан кундузги соат 5да содир бўлган.
Ўлган фуқаронинг ўғли 1954 йилда туғилган отаси ўз уйидаги ертўладан осилган ҳолда топилганини маълум қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ўзини осган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси белгиланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.