Излаш
RUUZ

Жамият

UCELLда МЎЖИЗАЛАР МАВСУМИ

UCELLдан ажойиб янги йил акцияси ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Агар кимдир янги йил ташвишлари билан банд бўлиб ушбу янгиликдан бехабар қолган бўлса, эслатиб ўтамиз, акция 2018 йилнинг 1 ноябрь санасида бошланган.

3300views0replies
0

Акцияда иштирок этиш учун Prepaid тизимидаги Ucell абонентлари ҳисобни 25 000 сўм ва ундан кўп миқдорга тўлдириши ёки акция давом этаетган пайтида янги абонентлар Ucell тармоғига уланиши керак эди. Акцияда саккизта Chevrolette Spark русумидаги автомобиль ва ҳар бири 10 000 000 сўм бўлган йигирмата пул ютуқлари ўйналди. Биринчи босқич ғолиблари 2018 йил 11 декабрь куни аниқланган.
"Эски янги йил" арафасида компания абонентларини совғаларнинг янги тўплами кутаётган эди. 11 январь куни Ucell Plaza биносида "Мўжизалар мавсуми" акциясининг иккинчи ва якуний босқич ўйини бўлиб ўтди.
Ўша куни мобил операторнинг бош офисида байрам шукуҳи ҳукмронлик қилди. Ucell ўз офисида бундай қимматбаҳо совғаларни ким ютганлигини ўз кўзи билан кўриб, шундай қувончни шахсан ҳис этишни хоҳлаган фаол абонентларни қабул қилди. Ташкилотчиларнинг уйғун ҳаракатлари эвазига меҳмонлар ўзларини жуда эркин ҳис этишди, очиқ мулоқотга киришишди ва Ucellдан бренд совғалари ўйналадиган танловларда фаол қатнашишди.
Айтиб ўтиш жоизки, "Мўжизалар мавсуми" акцияси шартлари шунга ўхшаш турдаги реклама тадбирлари орасида энг адолатлиларидан бири ҳисобланади. Барча иштирокчиларнинг совринни ютиб олиш учун имкониятлари тенг эди. Ҳар бир чипта аниқ муддатдаги ўйинда иштирок этувчи абонентнинг битта ягона рақамига мос келарди.
Иккинчи босқич ўйини комиссия аъзолари - актёр ва таниқли бошловчи Фарҳод Алимов, миллий маркетинг маркази директори Диёр Мирзааҳмедов, Ucellнинг ҳуқуқий масалалари ва ахлоқий меъёрларига риоя қилиш бўлими директори Дониёр Нажмиддинов ва Ucellнинг корпоратив алоқа бўйича директори Камилла Бектемирова ўйиннинг адолатли ва тўғри боришини кузатдилар.
"Мўжизалар мавсуми" ўз ниҳоясига етди. Барча ғолиблар аниқланиб, нитажалар эълон қилинди. Тўпланган маълумотларга кўра акцияда 3 миллион нафар абонент иштирок этган, улардан ярми иккинчи босқич иштирокчиларидир. Барча ғолибларга тез орада компания ходимлари томонидан ютуқ ҳақида шахсан маълумот берилади.
Компаниянинг маркетинг алоқалари бўлими менежери Олим Маҳматов акция хулосаларини чиқариш бўйича ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: «Бугун биз "Мўжизалар мавсуми" акциясининг якуний ўйинини ўтказдик, унда 14 нафар ғолиб аниқланди. Уларнинг ҳар бири учун бағоятда хурсандмиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, бутун Ўзбекистон аҳлини яқиндагина ўтиб кетган барча байрамлар билан қутлайман. Янги йилда абонентларимиз учун янги совғалар ва кутилмаган сюрпризлар тайёрлаяпмиз. Бизнинг сайтимиз ва ижтимоий тармоқларимизда Ucell янгиликларини кузатиб боринг».
Реклама хукуки асосида
3300views0replies
0

Изоҳлар