Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шу баҳорда Германия президенти Ўзбекистонга келади

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли соҳалардаги алоқаларни икки ва кўп томонлама асосда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

2939views0replies
0

president.uz

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар бундан буён ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашда давом этишларини билдиришган.
Президентлар Германия ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси асосида муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди. 
Давлатимиз раҳбари “Марказий Осиё + Германия” форматида мулоқотларни йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.
Ўзбекистон иқтисодиёти тубдан модернизация қилинаётган ҳозирги жараёнда Германиянинг илғор тажрибаси ва технологияларини жалб этиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган.
Маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар ҳам муҳокама қилинди. Мактаб таълимида самарали немис технологияларидан фойдаланиш, жумладан, “Мактаблар: келажак шериклари” (PASCH) ташаббусини амалга ошириш, Ўзбекистонда Германиянинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш, икки халқ ўртасида маданий алоқаларни кенгайтириш истиқболлари эътибор марказида бўлди. 
Учрашув сўнгида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан боришга таклиф этди. Федерал Президент мамлакатимизга шу йил май ойида боришга тайёр эканини билдирди.
2939views0replies
0

Изоҳлар