Давлатимиз раҳбари фахрий меҳмонлар китобига имзо қўйди, деб ёзмоқда Президент матбуот хизмати.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентимиз шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Музокара аввалида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни жорий йилнинг май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги билан табриклади.