Излаш
RUUZ

Жамият

ИИББ ходимлари жиноятчиларни қўлга олишаётганда тан жароҳати олишди

Қидирилаётган жиноятчининг қариндошлари унинг хонадонида бўлиб,  ИИББнинг икки нафар ходимига тан жароҳати етказишган. Ёрдамга етиб келган қўшимча наряд жами 10 кишини қўлга олган.

3593views0replies
0

ИИББ

ИИББ хабарига кўра, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш давомида 26 яшар Воҳид Тошматовнинг яшаш жойи аниқланган. Бир неча бор судланган бу шахс жорий йилнинг 14 январида Фарғона вилоят ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувга берилганди.
Тошматовни қўлга олиш чоғида унинг квартирасида бирга бўлган қариндошлари ИИББ ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, икки нафар ходимга тан жароҳати етказишган.
Ёрдамга етиб келган қўшимча наряд Тошматов билан бирга жами 10 кишини қўлга олган. Текширув давомида қўлга олинганлардан 3 нафари ҳам қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, Фарғона вилоятидан бўлган 46 яшар Одина Соҳибова, 22 ёшли Озодбек Соҳибов ва 24 яшар Зоҳид Тошматов муқаддам ЖКнинг «Фирибгарлик» ва «Безорилик» моддаларида кўзда тутилган жиноятлари учун қидирувга берилган.
Тошкент шаҳар ИБББ хабарида қайд этилишича, улар ушланган шахслар пойтахтда фирибгарлик жиноятларини амалга оширгани ҳақида маълумотга эга.
3593views0replies
0

Изоҳлар