Излаш
RUUZ

Жамият

ПФЛнинг етакчи мутахассиси пора билан қўлга тушди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ходими “Иттифоқ” ФК раҳбарига 2 500 АҚШ доллари эвазига лицензия олишда ёрдам беришга ваъда берган.

2884views0replies
0

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг етакчи мутахассиси Р.К. пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Тергов давомида аниқланишича, Р.К. Ғиждувон тумани "Иттифоқ" жамоаси директоридан жамоани Про-лиганинг "В" лигасида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.К.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
2884views0replies
0

Изоҳлар