Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов вафот этди

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди.

6295views0replies
0

natlib.uz

“Ўзбеккино” матбуот хизматининг хабар беришича, аввалроқ Қўқондаги съёмка вақтида актёрнинг тоби қочган, шундан сўнг у шошилинч равишда Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб келинган. Бу ерда уни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хажибаев операция қилган, амалиёт олти соат давом этган.
Аммо, шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай актёр вафот этган.
Пўлат Саидқосимов – театр ва кино актёри. 1969 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1979 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.
У 1931 йилнинг 8 октябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолиятини Ҳамза номидаги Ўзбек драма театрида бошлаган.
«Муҳаббат можароси», «Абу Райҳон Беруний», «Чол ва набира», «Шайтанат» каби ўнлаб фильмларда роль ижро этган.
«UzNews.uz» таҳририяти актёрнинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдиради.
6295views0replies
0

Изоҳлар