Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент метросида илк бор бепул Wi-Fi ишга тушди

Тошкент метрополитенининг иккита бекатида бепул Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

5901views0replies
0

UzNews.uz

«UzNews.uz» мухбирининг хабар беришича, Wi-Fi тажриба тариқасида “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида ишга туширилган.
“Юқорида айтилган бекатлар марказий бекатлардан ҳисобланади. Қатновнинг тиғиз пайтларида 500га яқин фойдаланувчилар Wi-Fi тармоғига уланиши кузатилмоқда. Келгусида биз жамоат Wi-Fi тармоғини Тошкент метрополитенининг барча бекатларида ишга туширмоқчимиз”, – дея маълум қилишди Metrotelecom TM вакиллари.
Қайд этиш жоиз, фойдаланувчилар операторнинг медиа порталига ташриф буюриш имкониятига ҳам эга бўлишади. Унда онлайн ТВ, фильм, мусиқа ва китобларни кўриш ҳамда юклаб олиш имконияти мавжуд бўлади.
5901views0replies
0

Изоҳлар