Излаш
RUUZ

Жамият

Муваффақиятли имтиҳон учун $5000 сўраган фуқаро ушланди

Корейс тили имтиҳонидан муваффақиятли ўтказиб беришга ваъда берган эркак 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди.

3155views0replies
0

Иллюстрация

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар бериша, фуқаро В.Н. фуқаро Х.ни Жанубий Корея давлатига ишлашга бориши учун корейс тили бўйича ўтказиладиган синов имтиҳонидан ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўтказиб бериши эвазига 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро В.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
3155views0replies
0

Изоҳлар