Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда ЙПХ ходимини урган ҳайдовчи 3,5 йилга қамалди

Мирзо Улуғбек тумани жиноят ишлари бўйича суди ЙПХ ходимини урган ҳайдовчига ҳукм ўқиди.

13559views0replies
0

Кадр

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчининг ЙПХ ходимига нисбатан ноқонунуй ҳаракатрали акс этган видео лавҳа тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, мазкур ҳодиса 2017 йилнинг январь ойида содир бўлган. 2017 йилнинг 18 январь куни Тошкент шаҳрида тахминан соат 21:30да "Нексия" автомобили ҳайдовчиси Маъруфжон А. хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидасига риоя қилмагани учун ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи ёнида транспорт воситасини бошқариш учун тегишли ҳужжатлар йўқлиги маълум бўлган.
Жазодан қочмоқчи бўлган ҳайдовчи инспекторга қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳатлари етказган.
Мирзо Улуғбек тумани жиноят ишлари бўйича суди фуқарони Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219 моддаси 2 қисми ("хизмат вазифасини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш"), 277 моддаси 3 қисми "г" банди ("безорилик") билан айбдор деб топдиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазони тайинлаган.
13559views0replies
0

Изоҳлар