Излаш
RUUZ

Жамият

11 январь куни Тошкентда ва бошқа шаҳарларда қор ёғиши мумкин

Иш ҳафтаси охирида Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин.

9131views0replies
0

UzNews.uz

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради. Вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин.
Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, қор кўринишидаги ёғингарчилик Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудлари ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.
9131views0replies
0

Изоҳлар