Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент ҳокимияти ўз банкини очди - «Пойтахт банк»

Банкнинг устав капитали тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган бўлиб, 100 млрд. сўмни ташкил этади.

4751views0replies
0

tashkentnews.uz

Банк рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг олдинги биносида жойлашган (Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55 уй).
Банк кенгаши раиси этиб Исматуллаев Лутфилла Нуруллаевич тайинланган, у Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси раҳбари ҳисобланади.
Банк бошқаруви раиси лавозимига эса Арипов Қаҳрамон Турсунович тайинланган.
Ҳокимият хабарида қайд этилишича, «Пойтахт банк» кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолиятни олиб боради.
Қайд этиш жоиз, банкнинг устав капитали тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган бўлиб, 100 млрд. сўмни ташкил этади.
Банкнинг афзалликларидан бири, интерактив хизматларнинг йўлга қўйилганлиги. Унга кўра, мижоз банкка бормасдан ҳам ҳисоб рақами очиши ва бошқа хизматларни масофадан туриб амалга ошириши мумкин.
2018 йилнинг декабрь ойи охирида «Пойтахт банк» Ўзбекистон Марказий банки лицензиясини олган.
4751views0replies
0

Изоҳлар