Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда қирғизистонлик сохта ИИБ ходими қўлга олинди

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган.

10701views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, фуқаролиги бўлмаган ва Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилган асли қирғизистонлик 26 ёшли Юсупжон Р. 29 ёшли Умида Х.ни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган. Эркак ўз “хизматлари” учун 2 000 АҚШ доллари сўраган.
Тезкор тадбирлар натижасида Юсупжон Р. ИИББ ходимлари томонидан ўз автомобилида 1 300 АҚШ долларини олаётганда қўлга олинган.
Шунингдек, ИИББ ходимлари Юсупжон Р. аввал Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси билан судланганлигини аниқлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ва 211 моддаси 1-қисми (“пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
10701views0replies
0

Изоҳлар