Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда собиқ бош прокурор устидан суд жараёни бошланди

Тошкентнинг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров устидан суд жараёни бошланди.

4762views0replies
0

Wikipedia

«UzNews.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, 7 январь куни бошланган суд мажлиси ёпиқ тартибда бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, собиқ бош прокурор ўтган йилнинг февраль ойида порахўрлик ва товламачиликда айбланган эди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Агарда Рашиджон Қодиров айбдор деб топилса, у 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, мазкур иш бўйича яна 24 кишига ва халқаро қидирувга берилган бош прокурор ўғли Алишер Қодировга ҳам айблов эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Рашиджон Қодиров Республика бош прокурори лавозимида 15 йил ишлаган - 2000 йилдан 2015 йилга қадар. 2015-2017 йилларда Республика Конституцион суди аъзоси бўлган.
4762views0replies
0

Изоҳлар