Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади (рўйхат)

Бугун, 5 январь куни Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

30108views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Ярим марафон” ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.
Соат 15:00дан 17:00га қадар қуйидаги кўчаларда ҳаракат чекланади:
- Кичик ҳалқа автомобиль йўли – Асака кўчасидан Махтумқули кўчасигача;
- Махтумқули кўчаси – Тошкент тиббиёт академиясидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;
- Мирзо Улуғбек кўчаси – Махтумқули кўчасидан Паркент кўчасигача;
- Паркент кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Мустақиллик кўчасигача.
ИИББ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
30108views0replies
0

Изоҳлар