Туризм

Ўзбекистонда ОВИР стикери бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти берила бошланди

2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт жорий этилиб, ОВИР стикери бекор бўлди.

Ўзбекистонда ОВИР стикери бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти берила бошланди
Фото:UzNews.uz

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилиши Президентнинг 2017 йилнинг август ойидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»​ги Фармонида таъкидланган эди.

 

Хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади:

 

- бир нусхадаги иш жойи, ўқиш маскани ёки ҳудудий ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан муҳр билан тасдиқланган ариза-анкета;

 

- 3,5 см х 4,5 см ҳажмдаги бир дона фотосурат;

 

- паспорт нусхаси;

 

- ҳарбий комиссариатдан (военкомат) ҳужжат (агар ҳарбий хизматга мажбур бўлса);

 

- давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

 

Тўлов миқдори ЭКИҲнинг 120 фоизини (243,2 минг сўм) ташкил этади.

 

Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт 10 кун ичида тайёрланади. Янги ҳужжатнинг амал қилиш муддати 10 йил бўлиб, 48 вароқдан иборат бўлади.

 

Фуқаролар виза талаб қилинмайдиган давлатларга оддий биометрик паспортлари билан 2021 йил 1 январга қадар чиқишлари мумкин.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ