Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамнинг янги миқдорлари тасдиқланди

2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг янги миқдорлари жорий этилади.

10813views0replies
0

UzNews.uz

2019 йилдан энг кам иш ҳақига боғланмаган, қатъий белгиланган ставкалар амал қилади, деб ёзади norma.uz.
Ҳужжатга мувофиқ, болаларнинг сонига қараб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар миқдори қуйидагича бўлади:
- битта болали оилага - 122 000 сўм;
- иккита болали оилага - 203 000 сўм;
- учта ва ундан ортиқ болали оилага - 284 000 сўм.
Бундан ташқари, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа миқдори 406 000 сўмни ташкил этади (корхона ёки ташкилотларда ишлаётган, уларнинг маблағлари ҳисобидан ушбу нафақа тўланаётган оналар бундан мустасно).
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдори 305 000 сўмдан 610 000 сўмгача бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам миқдори 406 000 сўмдан 1 014 000 сўмгача бўлади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу моддий ёрдам Қорақалпоғистон республика бюджети ва Хоразм вилоятининг вилоят бюджети маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ва бошқаларнинг хайрия эҳсонлари) ҳисобидан тўланади.
10813views0replies
0

Изоҳлар