Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қурилаётган “Ҳумо Арена” муз саройи ҳудудида ёнғин чиқди

Бугун, 26 декабрь куни тахминан соат 10:35да қурилаётган “Ҳумо Арена” муз саройи ёнидаги омборда ёнғин содир бўлди.

3175views0replies
0

herbrich.at

ИИББнинг хабарига кўра, ёнғин “Ҳумо Арена” муз саройи ҳудудида омбор учун ажратилган жойда содир бўлган. Маълум бўлишича, қурилиш моллари ёнган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 11:21да ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.
Ёнғиннинг дастлабки сабаби: пайвандлаш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши. Зарар миқдори аниқланмоқда.
3175views0replies
0

Изоҳлар