Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда 31 декабрь куни қор ёғадими: синоптиклар маълумоти

Синоптиклар Ўзбекистонда байрам куни қор ёғиши ёки ёғмаслиги ҳақида маълумот беришди.

6424views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 26 декабрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати -3 дан +2 даражагача бўлади. Ҳарорат кундузи +5...+10 даражани ташкил этади.
27-28 декабрь кунлари республика бўйлаб қуруқ ва илиқ ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +10...+15 даража, мамлакатнинг жанубий ҳудудларида эса +13...+18 даража илиқ бўлади.
29 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи томондан совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Мамлакатнинг айрим туманларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлади.
31 декабрь куни ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +4, кечаси +1 даража бўлади.
1 январда эса ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин.
6424views0replies
0

Изоҳлар