Излаш
RUUZ

Жамият

Президент ИИВ байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ЎзА.

4075views0replies
0

ЎзА

Президентнинг 24 декабрдаги фармонида таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги байроғи тўқ кулранг тўғрибурчакли матодир. Байроқнинг олд ва орқа томонлари марказида геральдик белги – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги эмблемаси тасвирланган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг геральдик белгиси – эмблемаси тавсифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги геральдик белгиси – эмблемаси четлари бронза рангда ҳошияланган ҳалқали тўқ кумуш айлана кўринишига эга. Ички чизиқ марказида ҳаётий кучни ифодаловчи қизил рангли йўл-йўл чизиқ туширилган.
Ҳалқали чизиқнинг тепа қисмида бронза рангли тўғри босма ҳарфларда лотин алифбосида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI”, пастки қисмида “ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI” сўзлари ёзилган. Ёзувлар қатъият, матонат ва шон-шарафни ифодаловчи иккита саккиз қиррали юлдуз билан бир-биридан ажратилган.
Айлана ўртасида Амир Темур қўшинлари томонидан фойдаланилган ҳамда ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимояни ифодаловчи доирасимон қалқон тасвирланган. Қалқон марказида доира ичига чизилган ўнгга айланишни акс эттирувчи октограмма бўлиб, у тартиб, мувозанат ва камолотга етишишни англатади. Қалқон четлари миллий орнамент билан безатилган.
Қалқон ортида – тиғи пастга қаратилган ва диагональ тарзда кесишган икки шамшир – куч ва ҳимоянинг қадимий рамзи жойлашган. Шамширларнинг дастаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари – қонунийлик, ягоналик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ҳурмат қилиш, очиқлик ва шаффофликни ифодаловчи тўртта ҳошиядан иборат.
Қалқон ва шамширлар ортида тилла рангда ишланган, қанотлари ёйилган, омад ва бахт рамзи бўлган Хумо қуши тасвирланган. Бундай жойлашув мамлакатда тинчлик ва осойишталик ҳимояланганлигини, ички ишлар органлари халқ манфаатларига хизмат қилишини ифодалайди.
4075views0replies
0

Изоҳлар