Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг қатор кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчалари ва майдонларида 10 январгача транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

5960views0replies
0

tashkentnews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида Янги йил сайиллари бошланиши муносабати билан шаҳримизнинг бир қатор кўчалари ва майдонларида 24 декабрдан 10 январгача транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Кўчалар рўйхати:
- Буюк Турон кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Зарафшон кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Матбуотчилар кўчаси – Ш.Рашидов кўчасидан Амир Темур ҳиёбонигача;
- Бухоро кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Тараса Шевченко кўчасигача ;
- Истиқлол кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;
- Мустақиллик кўчаси – Зарафшон кўчасидан АмирТемур ҳиёбонигача;
- Себзор кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Цирк биносигача;
- Суггали ота кўчаси – Заргарлик кўчасидан Дилбанд кўчасигача.
Майдонлар рўйхати:
- “Compass” савдо мажмуаси олди майдони;
- Хадра майдони (Ўзбек давлат цирки олди майдони)
- Алгоритм даҳасидаги “Roison Elektronics” корхонаси олди майдони Халқлар Дўстлиги санъат саройи олди майдони;
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hyatt Regency” меҳмонхонаси олди майдони;
- “Next” савдо мажмуаси олди майдони;
- Бектемир тумани Маданият ва аҳоли дам олиш маркази олди майдони;
- Темирйўлчилар маданият саройи олди майдони;
- Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри олди майдони;
- Мирзо Улуғбек номидаги марказий боғ;
- “Green Park” майдони;
- “Эко боғ” ҳудудлари;
- Тошкент ҳайвонот боғи олди майдони;
- “Ашхабод” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди;
- “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди.
5960views0replies
0

Изоҳлар