Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини автомобиль эшиги билан судраб кетди

Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро ЙПХ инспектори талабини бажармай, уни 40 метргача бўлган масофага судраб кетган.

5041views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон ИИВнинг хабарига кўра, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 21 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон туманида содир бўлган. ИИБ ЙҲХБ ходими Намуна кўчасида хизмат олиб бораётиб шу ерда ҳаракатланиб келаётган маст ҳолда бўлган У.М. бошқарувидаги “ВАЗ-21063” русумли автомашинани тўхтатиб, ундан тегишли ҳужжатларини сўраган. Маст ҳолдаги ҳайдовчи фаол қаршилик кўрсатиб, автоуловни ҳайдаб кетган. Оқибатда автомашина эшигини қўли билан ушлаб турган ходимни тахминан 40 метр масофагача судраб борган.
Натижада ходим жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳайдовчиси У.М. қўлга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
5041views0replies
0

Изоҳлар