Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 167 200 АҚШ долларини “ухлатиб” кетган биржа “ходими” қўлга олинди

Фуқаро ўзини биржа ходими сифатида таништириб, Афросиёб кўчасида жойлашган “Comfort Elit” номли нотурар бинони биржа орқали сотиб олиб беришга ваъда берган.

28466views0replies
0

Иллюстрация/Sputnik

Жорий йилнинг 21 декабрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 10 октябрдан 2018 йил 27 июнгача бўлган вақт оралиғида Юнусобод туманида яшовчи Н.М. Олмазор туманида яшовчи Х.Б.га ўзини биржа ходими сифатида таништириб, унга Афросиёб кўчасида жойлашган “Comfort Elit” номли нотурар бинони биржа орқали сотиб олиб беришликни ваъда қилган ва ундан 167 200 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
28466views0replies
0

Изоҳлар