Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ПХХ ва ДБҚнинг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг ва Президент хавфсизлиги хизматининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинган.

6492views0replies
0

UzNews.uz

«Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди. Ҳозир тергов олиб борилмоқда», дея маълумот берган Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова.
Тергов сири нуқтаи назаридан бошқа маълумот берилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Муиджон Тоҳирий Ўзбекистон ДХХ раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган (2006–2008 ва 2011-2016 йилларда). Бундан ташқари, у 2010 йил сентябрдан 2011 йил июнгача Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси бўлган.
2013 йилдан 2016 йилга қадар Президент хавфсизлиги хизматини ҳам бошқарган.
2016 йилнинг декабрь ойида Муиджон Тоҳирий давлат божхона қўмитасига раҳбар этиб тайинланиб, жорий йилнинг 12 февралида бўшатилган.
6492views0replies
0

Изоҳлар