Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

19 ёшли қиз Тошкентдаги тунги клубда икки эркакни пичоқлади (видео)

Жанжал оқибатида 19 ёшли Н.Ш. Олмазор туманидаги тунги клубда икки нафар эркакка пичоқ билан зарба берди.

5080views0replies
0

кадр

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси Мирзиёд Абидов жорий йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат эрталабки 4:40да Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган “Ниҳол” тунги клуби яқинида икки нафар эркакка пичоқ билан зарба берган қизга ҳукм ўқиди. Бу ҳақда Sevimli TV телеканалининг Zamon дастури хабар берди.
Судланувчининг сўзларига кўра, жанжал эркакларнинг бири унинг онасининг оёғига тепганидан кейин содир бўлган. Н.Ш. жавобан Юнусов Абдулланинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. Бундан ташқари, уларни ажратмоқчи бўлган Зуфаров Сирожиддинни ҳам пичоқ билан жароҳатлаган.
Н.Ш. қўлга олинган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Судья Мирзиёд Абидовнинг ҳукмига кўра, 19 ёшли Н.Ш. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир зарар етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми “г” (безорилик) банди билан айбдор деб топилган. Унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш кўринишидаги жазо тайинланган.
Tas-ix
5080views0replies
0

Изоҳлар