Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори янги лавозимга тайинланди

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги янги тиббиёт марказига раҳбар этиб тайинланди.

7567views0replies
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ботир Даминов Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори лавозимини сақлаган ҳолда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга юқори малакали ва сифатли, халқаро талабларга мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган технологик моддий ва илмий базани, ушбу йўналишдаги мактабни шакллантириш, ихтисослик бўйича касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва уларни даволаш, жумладан, аҳолига юқори малакали нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш, шунингдек, буйрак трансплантацияси амалиётини янада такомиллаштириш каби долзарб вазифалар юкланди.
Шунингдек, соҳа бўйича етук кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг хорижий етакчи тиббиёт муассасалари ва клиникаларида малака оширишларни ташкил этиш, илғор усул ва инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, минтақаларда зарур профилактик ишлар ўтказишда кўмаклашиш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.
7567views0replies
0

Изоҳлар