Излаш
RUUZ

Жамият

Савдо мажмуасининг автотураргоҳида ярим миллиард сўмлик телефонлар мусодара қилинди

ДБҚ ходимлари «Nexia 2» русумли автомобилда ҳужжатсиз 361та телефонларни топишди. Мусодара қилинган телефонларнинг нархи 567 млн. сўмни ташкил қилган.

3704views0replies
0

customs.uz

ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, савдо мажмуасининг ёнидаги автотураргоҳда аввал кузатувга олинган «Nexia 2» русумли автомобиль текширувдан ўтказилган.
Натижада автомашина салони ва юкхонасида 361 дона янги уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланган. Юк эгаси топилган қурилмаларга ҳеч қандай ҳужжат тақдим этолмаган.
Мусодара қилинган юкнинг умумий нархи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 567 миллион сўмни ташкил этган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
3704views0replies
0

Изоҳлар