Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда она 6 ойлик чақалоғини бозорга ташлаб кетди

18 декабрь куни аёл «Кадишева» бозорида эркак кишидан чақалоғига қараб туришини сўраб кетиб қолди.

4562views0replies
0

t.me/ExoUzbekistana

Аввалроқ Telegram мессенджерида Яшнобод туманидаги бозорда олти ойлик чақалоқ топиб олингани ҳақида хабар тарқалган эди.
Мазкур ҳолат бўйича 102 рақамига 28 ёшли Игорь Б. мурожаат қилиб, она болалар овқатини харид қилиш давомида ундан боласига қараб туришини илтимос қилиб болани ташлаб кетганини маълум қилган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, тезкор-қидирув тадбирлари давомида чақалоқни унга таниши Надежда И. ташлаб кетгани маълум бўлган. Боланинг онаси топилган.
4562views0replies
0

Изоҳлар