Излаш
RUUZ

Жамият

Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

4420views0replies
0

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram каналида хабар берилмоқда.
Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.
Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.
Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- паспорт;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;
- гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.
4420views0replies
0

Изоҳлар