Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда автосаройдаги ёнғинда 2та автобус ёниб кетди

Бугун, 15 декабрь куни Юнусобод туманида жойлашган 8-сонли автосаройда ёнғин содир бўлди.

3352views0replies
0

dyxx.uz

ИИВ ДЁХБнинг хабар беришича, ёнғин ҳақидаги хабар навбатчи бўлимга соат 13:32да келиб тушган. 9 дақиқадан кейин воқеа жойига 6та асосий ва 2та махсус ёнғин ўчириш экипажлари етиб келишган. Соат 14:01 ёнғин қуршаб олиниб, 14:08да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомобилларнинг кузов қисмини таъмирлаш боксининг 50 кв.метр майдонда ички ва том қисми ҳамда ичидаги 1 та “МАN” ва 1 та “Мercedes benz” русумли автобусларнинг салон ва кузов қисмлари ёниб зарарланган.
Ёнғиннинг дастлабки сабаби автобусга техник хизмат кўрсатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши.
3352views0replies
0

Изоҳлар