Божхоначилар томонидан пайпоғи ичида 20 минг АҚШ долларини олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг хабар беришича, “Бекобод авто” чегара божхона постида божхоначиларда шубҳа уйғотган фуқаро Б.Д. текширувдан ўтказилган.
Фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида пайпоқлари ичига яширган ҳолда 20 минг АҚШ долларини республикамиздан олиб чиқмоқчи бўлгани аниқланган.
Шунга ўхшаш ҳолат “Ғишткўприк” чегара божхона постида ҳам содир бўлган. Божхоначи томонидан ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Д.К. шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги ички кийими ичига яширилган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган 1 млн. қозоқ тенгесини қўшни давлатга олиб ўтаётганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилди
Тошкентда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқараётган шахслар ушланди
2020 йил якуни бўйича давлат бюджетининг даромад ва харажатлари миқдори маълум қилинди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш