Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентнинг сайёҳлик логотипи тасдиқланди

Тошкент ҳокимлиги пойтахтнинг сайёҳлик логотипини тақдим этди.

3323views0replies
0

tashkentnews.uz

Тошкентда ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида, тегишли  бошқарма раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Туризм соҳасини янада ривожлантириш,туризм брендини яратиш ва тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Тошкентнинг сайёҳлик логотипи тақдим этилди.
Пойтахт логотипи хорижий ва маҳаллий туризм кўргазмаларида,савдо ярмаркаларида, ташкил этилган турли тадбирларда, реклама банерлар ва билбордларида ва шаҳарнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи видео-роликларда фойдаланилади.
У шунингдек туризм объектларида ва унинг атрофида жойлашган савдо расталарида сотилаётган сувенир-совға, кийим — бошлар ва миллий маҳсулотларда акс эттирилади.
3323views0replies
0

Изоҳлар