Излаш
RUUZ

Жамият

8 минг доллар эвазига ДХХга ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган сохта полковник ушланди (Видео)

ДХХ ходимлари Мудофаа Вазирлигининг сохта гувоҳномасига эга “полковник”ни қўлга олишди.

3930views0replies
0

ЎзАнинг хабар беришича, фирибгар маҳаллий фуқарога ўзини Мудофаа Вазирлигининг махсус операциялар бўлимидан полковник Жабборов Махмараим Саломович, деб таништириб, уни келгусида Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, ундан эвазига 8 минг АҚШ доллари сўраган.
Фуқаро Қамаши тумани Ифтихор кўчасида жойлашган “Ҳунарманд” ошхонасида юқорида қайд этилган 8 минг АҚШ долларидан 4 мингини олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус операциялар бўлими, полковник Жабборов Маҳмараим Саломович номига сохта маълумотлар билан ёзилган қалбаки хизмат гувоҳномаси топилган.
Бундан ташқари, ўзини ДХХ ходими дея таништириб, одамлар ишончига кирган ва ҳокимият идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб бериш эвазига товламачилик қилиб, уларнинг пулини олиш билан шуғулланган Хива шаҳрида яшовчи 39 ёшли Дилшод Рўзметовнинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳам чек қўйилган.
Аниқланишича Дилшод Рўзметов бир неча фуқарога ер участкалари ажратиб берилишида ёрдамлашишни ваъда қилиб, улардан жами 100 минг доллардан ортиқ миқдорда пул олган.
Хозирда Маҳмараим Жабборов ҳамда Дилшод Рўзметовга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3930views0replies
0

Изоҳлар