1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
12 декабрь 2018 г. 2600 0

Тошкентда эркак ўз уйида тириклайин ёниб кетди

Ҳодиса жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлган.

Тошкентда эркак ўз уйида тириклайин ёниб кетди
Фото: UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси ДЁХБнинг хабар беришича, ёнғин Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро Н.Ж.нинг хонадонида содир бўлган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 2 кв.метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинга 2та ёнғин ўчириш экипажи ва 1та автонарвон жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.

Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг турмуш ўртоғи фуқаро А.Г. қутқарилиб, шифохонага юборилган, аммо, фуқаронинг ёнғинда олган жароҳатлари оғирлиги сабабли кўрсатилган тиббий ёрдамга  қарамай вафот этган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда. Ёнғиндан уйнинг 35 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар