Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда Чилонзор тумани ҳокимининг уйини тунаб кетишди

Чилонзор тумани ҳокимининг уйида ўғирлик содир бўлди. Ўғрилар катта миқдордаги маблағларни олиб кетишган.

3121views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовнинг хонадонида 5 декабрь куни содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
7 декабрь куни ҳодисада гумон қилиниб уч нафар фуқаро М.М., Қ.Г. ва  Г.Р. қўлга олинган. Ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида гумонланувчилардан ашёвий далиллар топилган. Ҳозирда гумонланувчилар қамоққа олинган.
Таъкидлаш жоиз, терговда жабрланувчи сифатида Чилонзор тумани ҳокимининг турмуш ўртоғи иштирок этмоқда. Прокуратура ўғирланган пуллар миқдорига аниқлик киритмаган, айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сарвар Махаметов шу йилнинг октябридан буён Чилонзор тумани ҳокими ҳисобланади. У 2010-2016 йилларда Бектемир тумани ҳокими, 2016-2018 йилларда Яккасарой тумани ҳокими сифатида ишлаган.
3121views0replies
0

Изоҳлар