Ҳодисалар

Автомобиль устахонасидаги ёнғин оқибатида фуқаро тириклайин ёниб кетди

Андижон вилоятида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасидаги ёнғинда эркак тириклайин ёниб кетди, яна бири эса касалхонага ётқизилган.

Автомобиль устахонасидаги ёнғин оқибатида фуқаро тириклайин ёниб кетди
Фото:Иллюстрация

ИИВ ЁХББнинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 10 декабрь куни Андижон вилояти Балиқчи туманида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида содир бўлган.

 

Ёнғин оқибатида устахонанинг 30 кв.метр майдонда шифти, томи ва устахона жиҳозлари ҳамда устахонада бўлган “Дамас” автомобили ёниб зарарланган.

 

Ёнғинни ўчиришга 2та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғинни бартараф этиш вақтида фуқаро С.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган, шунингдек устахона ишчиси фуқаро Н.Б. куйиш тан жароҳатини олиб шифохонага ётқизилган.

 

Ёнғиннинг тахминий сабаби - автомобиль газ баллонини демонтаж қилиш жараёнидаги эҳтиётсизлик.

 

Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ