Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда “Жигули” ҳайдовчиси Қозоғистон фуқаросини уриб кетди

ВАЗ 2106 автомобилининг 30 ёшли ҳайдовчиси Тошкент ҳалқа йўлидаги меҳнат биржаси қарама-қарши тарафида йўлдан ўтаётган пиёдани уриб кетди.

4218views0replies
0

UzNews.uz

«UzNews.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, 6 декабрь куни тахминан соат 20:55да Тошкент ҳалқа йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлган. ВАЗ 2106 автомобили ҳайдовчиси А.Ф. автомашинани ишончнома билан  меҳнат биржаси биносининг қарама-қарши тарафида бошқариб кетаётиб, йўлнинг мумкин бўлмаган қисмидан ўтаётган пиёдани босиб кетган.
Тўқнашув натижасида Тошкентда вақтинча истиқомат қилган Қозоғистон фуқароси 1964 йилда туғилган А.Д. оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4218views0replies
0

Изоҳлар