Излаш
RUUZ

Спорт

Президент Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолибларига автомобиль совға қилди (Фото)

24 ноябрь - 2 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди.

6571views0replies
0

МОҚ

Мусобақа якунларига кўра ўзбекистонлик ёш ақл-идрок соҳиблари шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашган.
Бугун, 6 декабрь куни Олимпиадада муваффақиятли иштирок этган шахматчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирок этишди.
Шахмат Олимпиадаси қаҳрамонлари - Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидовларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси - "Спарк" автомобиллари топширилган.
Ўзбекистон МОҚ шунингдек, мураббий ва ёш шахматчиларни ҳам тақдирлади. Мураббий Сайдали Йўлдошевгага 15 000 000 сўм миқдоридаги мукофот пули тақдим этилди.
6571views0replies
0

Изоҳлар