Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳайдовчи ЙПХ ходими талаби билан автомашинадан чиқишга мажбурми?

Ҳукумат қарори билан ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчини транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин бўлган ҳолатлар белгиланди.

4154views0replies
0

UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди.
ЙПХ ходими қуйидаги ҳоллардагина ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт кабинасидан чиқишини талаб қилиши мумкин:
- транспортдаги техник носозлик ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш учун;
- ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётганида;
- транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари билан ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланганда;
- транспорт ёки юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
- ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этишда гумон қилинаётганда;
- ҳайдовчининг кабинада бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлганида.
4154views0replies
0

Изоҳлар