Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон Украина шакарининг импортини тўхтатиб қўйди

«Укрцукор» ассоциацияси Украинадан юклар қабул қилиб олишга қўйилган тақиқ сабаб, Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйганини маълум қилди.

3796views0replies
0

AgroPortal.ua

Ассоциациянинг хабарига кўра, ҳозирда Ўзбекистонга юборилган шакар ва юклар тушириб олинмаяпти ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаяпти.
«Бундай тўсатдан тўхтаб қолиш илгари тузилган шартномалар шартлари бажарилмаслигига олиб келмоқда. Ўзбекистон сўнгги олти ой давомида Украина шакарининг асосий импортчиси бўлгани ҳисобга олинса, асосий бозорни йўқотяпмиз, дейишимиз мумкин», - дея изоҳ берган ассоциация таҳлилий бўлими раҳбари Руслана Бутило.
Хабар қилинишича, «Укрцукор» корхонаси Украина Аграр ва озиқ-овқат сиёсати вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигига Ўзбекистонга келтирилган Украина маҳсулотлари тўхтатиб қолинаётгани бўйича вазиятни аниқлаштириш ҳамда ҳал қилишни сўраб мурожаат қилган.
3796views0replies
0

Изоҳлар