Излаш
RUUZ

Жамият

Аскарлар Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топширади

Шавкат Мирзиёев аскарлар ҳарбий қасамёд қилишдан олдин Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши кераклигини айтиб ўтди.

4079views0replies
0

president.uz

Бугун, 28 ноябрь куни Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратган.
Давлатимиз раҳбари аскарлар ҳарбий қасамёд қилишдан олдин албатта Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши кераклигини таъкидлаб, илғор ҳарбий қисмларга улуғ саркардаларимизнинг номини бериш, моҳир лашкарбоши боболаримиз ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратишга кўрсатма берган.
4079views0replies
0

Изоҳлар