Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда катта ёшли "Cobalt" ҳайдовчиси 2 нафар мактаб ўқувчиларини уриб юборди

27 ноябрь куни, тахминан эрталабки соат 5:30да "Cobalt" автомашинасининг ҳайдовчиси Юнусобод тумани ҳудудида 4 ва 7 синф ўқувчиларини уриб юборган.

3033views0replies
0

ЎзА

"UzNews.uz"нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, 62 ёшли "Cobalt" ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, икки нафар вояга етмаган пиёдаларни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида, 259-сонли мактабнинг 4 ва 7 синф ўқувчилари жабрланган.
10 ёшли пиёда "иккала болдир тоз бел соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши" ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига, 2004 йилда туғилган иккинчи пиёда эса "бош мия лат ейиши, тепа чакка суяги синиши, юз ва тизза соҳалари шилинган жароҳати" ташхиси билан РНХИМга ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ содир бўлишига катта ёшли ҳайдовчи қоронғу тушиб қолгани сабабли йўл четида кетаётган пиёдаларни кўрмай қолгани сабаб бўлган.
3033views0replies
0

Изоҳлар