Излаш
RUUZ

Жамият

Мурод Хонтўраевга қилинган ҳужум сабаблари маълум бўлди

Бир гуруҳ шахсларнинг Мурод Хонтўраевга ўз офисида қилинган ҳужум бўйича маълумотлар берилди.

23209views0replies
0

fotoserg.livejournal.com

«UzNews.uz»нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Тошкент» савдо маркази ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилган воқеа юзасидан маълумот берди.
Унинг офисига 10 дан ортиқ номаълум шахслар бостириб кириб, тан жароҳати етказган. Тахминан соат 14:30да содир бўлган ҳужум натижасида Мурод Хонтўраев ва Икром Саидовларга тан жароҳати етказилган. Жабрланган икки шахс ҳам Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига жойлаштирилган.
Аввалроқ, Мурод Хонтўраев шу йилнинг 21 июнига ўтар кечаси Юнусобод тумани ҳудудидаги тунги клубда рўй берган можаро иштирокчиси бўлган, у кўкрак қисмига пичоқ билан берилган зарбадан жароҳат олганди. У кейинроқ шифохонадан милицияга сўроқ бериш учун олиб кетилган, суд ҳукми билан қамоққа олинганди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-2-моддаси "б,в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
23209views0replies
0

Изоҳлар