Излаш
RUUZ

Жамият

Мудофаа вазирлиги қўшинлари шайлиги текширувининг биринчи куни (Фото)

26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш бўйича мажмуавий тадбирлар бошланди.

3890views0replies
0

mudofaa.uz

Эслатиб ўтамиз, беш кунлик машғулотлар Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига биноан ўтказилмоқда. Авваллари бу сингари машғулотлар фақатгина округ доирасида ўтказилган.
Вазирлик хабарига кўра, Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш «Тревога!» сигнали бўйича кўтарилган ва бунда қўшинлар шай ҳолга келган. Сигнал қўққисдан берилган бўлса-да, қўшинларни шошириб қўймади.
Қўққисдан текширувнинг асосий мақсади — жорий йил давомида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва бошқарув органларида амалга оширилган ишларни баҳолаш ҳамда таҳлил қилишдан иборат.
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи томонидан вазифалар белгилаб берилди ва ҳарбий округ қўмондонликларига етказилди. Шундан сўнг, стационар бошқарув пунктлари ташкил этилди ва унда амалий ишлар бошлаб юборилди, ҳарбий округларнинг мобил бошқарув пунктлари ўз ишини бошлади.
Бунда асосий эътибор қўшинларни барқарор ва узлуксиз бошқаришни ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Текширувнинг ушбу босқичида хавфсизлик қоидаларига, ҳарбий техника ва қуролларнинг созлигига қатъий риоя қилинди.
Биринчи кунда Мудофаа вазирлиги қўшинлари авто ҳамда зирҳли техника воситалари таркибида белгиланган ҳудудларга колонна шаклида маршни амалга оширди.
Машғулотнинг дастлабки куни якунлари бўйича Мудофаа вазири Абдусалом Азизов маълумот бериб ўтган.
3890views0replies
0

Изоҳлар