Излаш
RUUZ

Жамият

UMSдаги давлат улуши «Рақамли ишонч» жамғармасига берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ UMS мобиль операторининг 100 фоизлик давлат улуши жамғармага берилди.

6196views0replies
0

Президентнинг жорий йил 21 ноябрдаги "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфраструктурани модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан UMS компаниясининг бошқаруви "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.
"Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси давлат идораси шаклида ташкил этилиб, давлат хусусий сектор ҳамкорлигини янада ривожлантириш, соҳага инвесторларни жалб қилиш, "блокчейн" технологиясини амалга ошириш унинг вазифалари ҳисобланади.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва янги жамғармага икки ой муддатда «Universal Mobile Systems» компаниясини 2019–2021 йилларда ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
6196views0replies
0

Изоҳлар