Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзбектелеком” интeрнeтга уланиш тeзлиги борасидаги хабарга расман изоҳ берди

Ўзбекистонда интернет 10 баробарга тезлашиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди.

5727views0replies
0

УзА

Ўзбекистондаги Интернет тезлигини 10 баробарга оширишини маълум қилдилар. “Ўзбектелеком” АК ушбу маълумотни расмий равишда изоҳлади.
“Ўзбектелеком” АК томонидан ишлар барча йўналишларда юритилмоқда: маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилмоқда, аҳоли Интернет тармоғига юқори тезликда уланиш билан таъминланиши оширилмоқда, мижозларга хизмат кўрсатилмоқда ва халқаро ҳамкорлар билан фаол алоқа сақланмоқда.
ЎзАнинг хабар беришича, ўтган 10 ой мобайнида, “Ўзбектелеком ” АК да зарур такомиллашиш ишлари тизимли таҳлил қилинди, керакли ускуналар сотиб олинди, дастурлар ишлаб чиқилди ва ташқи канал имкониятларини кенгайтириш ва провайдерлар, операторлар ва охирги фойдаланувчилар учун Интернет тармоғига чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг бошида Ўзбекистон ташқи Интернет-каналларига уланиш фақат иккита халқаро боғлама орқали амалга ошириларди. 2018 йил бошига боғламалар ўз маҳсулдорлигининг чегарасида, деярли ишламай бошлаганди. Шу муносабат билан бугунги кунда Компаниянинг техник хизматлари босқичма-босқич модернизация ишларини ўтказмоқда, бунинг натижасида “Ўзбектелеком” АК шу йилнинг охирига қадар, УЗТEЛECОМдан канал сотиб олган операторлар ва провайдерлар истеъмоли учун зарур бўлган тезликни таъминлай олади.
Провайдерлар ва операторларнинг барча аризалари чекловларсиз ва тўла ҳажмда қондирилади. “UZTELECOM” компанияси “UZONLINE” ва “UZMOBILE” абонентлари учун янада жозибадор тариф режаларини жорий этишни режалаштирмоқда.
5727views0replies
0

Изоҳлар