Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шифохоналари бўйлаб сайр: антисанитария, сувараклар ва совуқ (видео)

"Ўзбекистон 24" телеканали ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган видеолавҳада Тошкентдаги марказий тиббиёт муассасаларидаги аянчли ҳолат акс этди.

5765views0replies
0

Кадр

Тасвирга олиш гуруҳи шаҳар 7-сонли клиник шифохонасига келди. Муассасанинг ҳар бир хонасида чиқиндиларни учратиш мумкин. Стериллаш хонаси эса таъмирга муҳтож.
Навбатдаги манзил Тошкент шаҳридаги 4-сонли болалар кардиоревматологик клиник шифохонаси бўлди. Ушбу тиббиёт муассасаси санитария-гигиена талабларига умуман жавоб бермаслиги аниқланди.
"Сувараклар ҳар ерда, айниқса ошхонада кўп учради. Овқат қолдиқлари бир жойга ташланади. Хоналар совуқ, электр улаш анжомлари йўқ", дея ўз фикрларини билдирган шифохона беморлари.
Тасвирга олиш гуруҳи бундан ташқари пойтахтдаги тиббиёт муассасаларининг ишонч телефонлари билан боғланишга уриниб кўрди. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ишонч телефонини ҳеч ким кўтаргани йўқ, фақат узундан узоқ гудок товуши эшитилди.
5765views0replies
0

Изоҳлар