Излаш
RUUZ

Жамият

Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

4548views0replies
0

olympic.uz

Хабарингиз бор, 2-3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтганди. Конгресс давомида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов AIBA президентлик сайловида иштирок этган ва якунда ғалаба қозониб, ташкилот раҳбарига айланганди. Раҳимов бу борада қозоғистонлик Серик Конакбаевни ортда қолдирди.
Бугун ҳамюртимиз AIBA президенти сифатида юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар кутиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов Москвада бўлиб ўтган AIBA Конгрессида ҳам бевосита иштирок этганди.
Маълумот учун: Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.
Миллий олимпия қўмитаси Ғофур Раҳимовга ушбу масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилайди.
4548views0replies
0

Изоҳлар