Ҳодисалар

Уч нафар ўзбекистонлик Қоғозистондаги ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

Отнинг йўлга чиқиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда беш киши вафот этди.

Уч нафар ўзбекистонлик Қоғозистондаги ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди
Фото:Иллюстрация

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, ЙТҲ Туркистон вилоятининг Шардара-Абай трассасида 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. «МАЗ» юк машинаси ҳайдовчиси йўлга чопиб чиққан отни уриб кетишдан қочиб қарама қарши йўлга чиқиб кетган. Натижада эса қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Лексус» русумли енгил автомобил билан тўқнашган.

 

ЙТҲ натижасида «Лексус» автомобилининг олмаоталик ҳайдовчиси, Шардара туманилик йўловчи ва бошқа уч нафар ўзбекистонликлар олинган жароҳатлар туфайли воқеа жойида вафот этган. Енгил машинада бўлган яна бир ўзбекистонлик йўловчи эса тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига етказилган.

 

Қизилўрда вилоятидан бўлган юк машинаси ҳайдовчиси қўлга олинган бўлиб, тергов ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган. Полициячилар жониворнинг эгасини топишга ҳаракат қилишаётгани қайд этилган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ